Шайх Салмон Равшан Эрматовни янги лавозим билан табриклади
ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа ҳамда Равшан Эрматов ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди.
Суҳбат бошида Шайх Салмон Равшан Эрматовни янги лавозим билан самимий муборакбод этиб, келгуси ишларида омад ёр бўлишини тилади.
Суҳбат давомида Осиё футбол конфедерацияси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш ҳақида гаплашилди. ОФК Ўзбекистонда футболни ривожлантириш учун ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр экани маълум қилинди.
Шунингдек, томонлар турли долзарб масалалар бўйича фикр алмашишди ҳамда келгуси режаларни муҳокама қилишди. Ўзаро дўстона алоқаларни ривожлантиришга тайёр эканликларини ҳам билдириб ўтишди.
Шайх Салмон ва Равшан Эрматов турли янги лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш учун ҳар томонлама ҳамкорликни кучайтиришнинг аҳамияти юқорилигини алоҳида таъкидлашди ҳамда икки томон учун манфаатли бўлган ўзаро ишончни янги босқичга олиб чиқиш борасида келишиб олишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter