Шифокор Элдор Шомуродов ҳақида маълумот берди
Элдор Шомуродовнинг жиддий жароҳат олгани ҳақида хабар берилган эди. Шунга қарамай, унинг майдонга қайтишига умид боғлаётганлар йўқ эмас. Мазкур масала юзасидан тажрибали спорт шифокори, мутахассис Аброр Пирриев фикрлари билан ўртоқлашди.
«Элдор Шомуродовнинг ҳали ҳам Осиё Кубогида иштирок эта олишидан умидвор мухлисларнинг кўплаб саволларига мутахассис ўлароқ жавоб тарзда умумлаштирилган қуйидаги фикрни айтишим мумкин.
Элдор Шомуродов Қатарда кечадиган Осиё Кубогидаги ўйинларда яшил майдонга туша олмайди! Агарда мураббийлар штаби жамоага далда бўлишини кўзлабгина уни таркибга киритишса, Элдор ушбу мусобақанинг эркин иштирокчисига айланиши мумкин холос», — дейди Аброр Пирриев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter