Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шимолий Корея Пекин олимпиадасида қатнашмайди

Шимолий Корея Пекин олимпиадасида қатнашмайди

Фото: «Susanin.news»

КХДР COVID-19 пандемияси сабабли Пекинда бўлиб ўтадиган Қишки олимпиадада қатнашмайди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги хабар берди.

Шимолий Корея томонидан Пекин олимпиадаси ташкилотчиларига йўлланган хатда шундай дейилади: «Олимпия ўйинларида коронавирус пандемияси ҳамда душман кучлари (Ғарб давлатлари назарда тутиляпти — таҳр.)нинг хатти-ҳаракатлари сабабли қатнаша олмаймиз. Олимпия фестивалини ташкил этишда хитойлик ўртоқларни қўллаб-қувватлаймиз».

КХДР 2021 йили Токио мезбонлик қилган Олимпиадада ҳам иштирок этмаганди.

XXIV Қишки олимпия ўйинлари Пекинда 2022 йилнинг 4–20 февраль кунлари ўтказилиши режалаштирилган. АҚШ 2021 йилнинг 6 декабрь куни Пекин олимпиадасига дипломатик бойкот эълон қилди. Унга кўра, ХХРга АҚШдан расмий шахслар бормайди, америкалик спортчилар эса мусобақаларда иштирок этади. АҚШнинг ташаббуси Австралия, Буюк Британия ва Канада томонидан қўллаб-қувватланган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг