Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шоҳжаҳон Эргашев кутилмаган баёнот билан чиқди

Шоҳжаҳон Эргашев кутилмаган баёнот билан чиқди

Боксчи Шоҳжаҳон Эргашев кутилмаган баёнот билан чиқди. Унда спортчи боксдан кетганини эълон қилган. 

«Узоқ вақт уйда бўлмадим, ва отам мени уйга келишимни сўради. Отам билан жуда ҳам кўп суҳбатлашдик, ўз бўлса ҳам босиб ўтган йўлларимизни ёдга олдик. Ман 29 ёшдаман ва бугун биринчи маротаба отам спортдаги фаолиятимни якунлашимни сўради. Ҳамма нарсанинг бош ва охири бўлганидай спорт ҳам абадий эмас. Мени қўллаб қувватлаган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман!

Мен ҳаётимда янги саҳифа очяпман! Боксни буткул ташламайман ва бир кун яна рингда бўлсам фақатгина ўзим учун рингда бўламан. Ўзимни янги соҳада синаб кўраман, аммо бу спорт соҳаси эмас. Барча омад!»— дея ёзган Эргашев. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг