Шомуродов таркибдан чиқарилди
ОФК Осиё Кубогида иштирок этадиган жамоаларнинг якуний таркибларини эълон қилди.
Ўзбекистон миллий жамоасининг аввалроқ эълон қилинган 28 кишилик қайдномасидан 2 футболчи тушиб қолган. Булар — жароҳат олган жамоа сардори Элдор Шомуродов («Каляри») ва яримҳимоячи Шаҳбоз Умаров («Ордабаси»).
13 январ куни бўлиб ўтадиган Сурияга қарши 1-тур ўйинигача таркибда ўзгартириш қилиш мумкин. Шу сабаб Умаров ҳам жамоа билан Қатарга йўл олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter