Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шомуродов янги клуб билан келишиб олди

Шомуродов янги клуб билан келишиб олди

«Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туриннинг «Торино» клуби билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди.

Италиялик журналист Николо Ширанинг Тwиттер саҳифасида ёзишича, 27 ёшли ўзбекистонлик ва Рим клуби 2026 йилнинг 30 июнига қадар тузилган амалдаги келишувни бекор қилиш устида ишламоқда.

Жорий мавсумда Шомуродов «Рома» сафида барча мусобақаларда саккизта ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди.

Transfermarkt портали ҳужумчининг нархини етти миллион еврога баҳоламоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг