Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Sport» телеканали дастурларида ўзгариш юз берди

«Sport» телеканали дастурларида ўзгариш юз берди

Фото: Uzhits.net

«Sport» TV дастурларида ўзгариш қилишга мажбур бўлди. Суперлига ўйинларини жонли эфирда намойиш қилишни мақсад қилган телеканал режага кўра 2 март, жума куни соат – 18:00 «Металлург» – «Навбаҳор» баҳсини жонли эфирда намойиш этишни режалаштирганди

Бироқ «Металлург» ПФК президенти, «Ўзбекистон» металлургия комбинати Ҳиссадорлик жамияти Бош директори А.Хурсановнинг кўп миллатли Бекобод шаҳри аҳолиси номидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти У.Аҳмаджонов номига ёзилган расмий хатига биноан миллий чемпионат Суперлигасининг «Металлург» – «Навбаҳор» учрашуви олдиндан белгиланган 2 март санасидан 4 март санасига кўчирилди.

Шу сабабли мазкур ўйиндан репортаж 4 март, якшанба куни соат – 15:20 да бошланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг