Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сречко Катанец Гонконгнинг ҳужуми кучайгани ҳақида гапирди

Сречко Катанец Гонконгнинг ҳужуми кучайгани ҳақида гапирди

Гонконг — Ўзбекистон ЖЧ-2026 саралаш баҳсидан аввал меҳмон жамоа устози Сречко Катанец матбуот анжуманида иштирок этди.

«Гонконг терма жамоаси техник директори лавозимига "Брайтон"да ишлаган Жон Морлинг келди. Яқинда бизда ҳам худди шу лавозимда бельгиялик Ги Киала иш бошлади. Мен терма жамоа ҳақида қайғураман, у эса ёшларга жавоб беради.

Мен Ироқ терма жамоасида ишлаганимда ЖЧ-2022 саралашида Гонконгга тўқнаш келганман, ўшанда улар ўз ярим майдонидан чиқмай, фақат ҳимояда ҳаракат қилишар эди. Йорн Андерсен эса умуман бошқа жамоа шакллантирибди. Улар ҳозир ҳар бир ўйинда кўплаб вазиятлар яратишмоқда. Гонконг кўп гол ўтказяпти, аммо 5 киши бўлиб ҳужумга ўтшмоқда» — деди Катанец.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент вақти билан 17:00 да Ўзбекистон МТЖ Гонконгга қарши майдонга чиқишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг