Суперкомпютер Чемпионлар лигаси фаворити ва аутсайдерини аниқлади

Opta cуперкомпютерига кўра, Лондоннинг «Арсенал» клуби — Чемпионлар лигаси фаворити.
Компютер «Арсенал»нинг Европадаги энг нуфузли жамоавий турнирдаги ғалаба қозониш эҳтимолини 28,7 фоиз деб баҳолади. Иккинчи ўринда — «Интер» (25,5 фоиз), учинчи — «ПСЖ» (24 фоиз). Негадир «Барселона»нинг имконияти энг паст баҳоланди — 21,8 фоиз.
Ярим финалда «Арсенал» — «ПСЖ», «Интер» — «Барселона» жуфтликлари тўқнашади. Икки ўйинлик ярим финаллар 29–30 апрел ҳамда 6-7 май кунлари бўлиб ўтади.
Финал 31 май куни Мюнхен (Германия)да ўтказилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter