Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таэквондочиларимиз Жаҳон кубогининг кумуш медалига сазовор бўлишди

Таэквондочиларимиз Жаҳон кубогининг кумуш медалига сазовор бўлишди

Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хитойнинг Уси шаҳрида ўтказилган аралаш жамоавий йўналишдаги Жаҳон кубогининг финалига йўл олганди.

Мусобақа аралаш жамоавий йўналишда ўтказилди. Ҳамюртларимиз чорак финалда Марокаш, ярим финалда Жанубий Корея вакилларини мағлубиятга учратишга эришди.

Юртдошларимиз ҳал қилувчи баҳсда хитойлик спортчиларга қарши баҳс олиб боришди. Муросасиз руҳда кечган жанглар мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди ва ҳамюртларимиз кумуш медалга эга чиқишди.

Қайд этиш жоиз, таэквондочиларимиз илк маротаба ушбу босқичга етиб келишди. Мусобақада Озода Собиржонова, Феруза Содиқова, Жасур Жайсунов ва Шуҳрат Салаев юртимиз шарафини ҳимоя қилдилар.

Эътиборлиси, энди таэквондочиларимиз Париж-2024 Олимпиадасининг аралаш жамоавий дастурида кўргазмали чиқишда ҳам қатнашишади.

Таэквондо WТ бўйича аралаш жамоавий йўналиши йирик комплекс мусобақалар дастурига киритилмоқда. Ушбу йўналиш Париж-2024 га кўргазмали дастур сифатида киритилган бўлса, Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасидан бошлаб медаллар жамланмаси ўйналиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг