Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таниқли футболчи таътилда 3 миллион евросини ўғирлатди

Таниқли футболчи таътилда 3 миллион евросини ўғирлатди

Фото: «Assosiated Press»

Ҳозир Европа футболида танаффус — футболчилар дам олишда. Бироқ таътил ҳаммада ҳам яхши ўтяпти, деб бўлмайди. Масалан, Ибицада дам олаётган Италия терма жамоаси ва «ПСЖ» (Франция) футболчиси Марко Верраттини ўғрилар анчага тушириб кетишди.

Верратти Ибицада бразилиялик футбол юлдузи Роналдога қарашли уйни ижрага олганди.

Уйга ўғри тушганини Верратти сезмаган ҳам — бу пайтда қуёш ваннаси қабул қилаётганди... Ўғрилар пуллар ва қимматбаҳо буюмларни олиб, кўздан ғойиб бўлишган. Устаси фаранглар экан — воқеа жойига чақирилган полиция изини ҳам тополмади...

Тахминан 3 млн евро қийматидаги пул ва қимматбаҳо буюмлар йўқолган. Ҳали айтилганидек, полиция иш очди, аммо изга туша олганича йўқ.

Яқинда таътилини ўтказиш учун ватанига қайтган испаниялик футболчи Дани Олмо ҳам ўғрилардан жабр кўрганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг