Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тайсон замонамизнинг энг яхши боксчиларини маълум қилди

Тайсон замонамизнинг энг яхши боксчиларини маълум қилди

Фото: «Eric Charbonneau/AP»

Супер оғир вазн тоифасида бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон замонамизнинг энг яхши боксчиларини маълум қилди.

Тайсон украиналик Василий Ломаченко, шунингдек, америкалик Девин Хейни, Шакур Стивенсон, Жервонта Дэвис, Эррол Спенс ва Райан Гарсияни алоҳида таъкидлаб ўтди. Унинг фикрича, бу спортчиларни кузатиш қизиқарли.

Апрель ойининг охирида Тайсон хайрия мусобақаларида бир нечта жанг ўтказиш истагини билдирганди. Шундан сўнг у машғулотларга киришиб, залдаги видеоларини намойиш қила бошлади. 28 ноябрь куни спортчи Рой Жонсга қарши кўргазмали жанг ўтказиши режалаштирилмоқда.

Америкалик боксчи 2005 йилдан бери рингга чиқмаган. Спортчи 58 та жанг ўтказиб, 50 марта ғалаба қозонган (шундан 44 таси нокаут билан). Шунингдек, Тайсон оғир вазнда жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлган тарихдаги энг ёш боксчи ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг