Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тўртинчи уриниш»: Мексика клуби КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси ғолибига айланди

«Тўртинчи уриниш»: Мексика клуби КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси ғолибига айланди

Фото: «Tigres Twitter»

КОНКАКАФ (Шимолий ва Марказий Америка ҳамда Кариб ҳавзаси футбол конфедерацияси) Чемпионлар лигасининг финал учрашувида «Тигрес» (Мексика) ва «Лос-Анжелес» (АҚШ) тўқнашди.

Диего Росси 61-дақиқада урган гол эвазига «Лос-Анжелес» аввалига ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бироқ орадан 10 дақиқа ўтиб Уго Айала ҳисобни тенглаштирди. Ғалаба тўпини эса 84-дақиқада Франция терма жамоасининг собиқ форварди Андре-Пьер Жиньяк ўз ҳисобига ёзиб қўйди. «Тигрес» — «Лос-Анжелес» — 2:1.

«Тигрес» ўз тарихида илк маротаба КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди. Ҳолбуки, жамоа сўнгги беш йилда тўртинчи марта финалга чиқиши.

Мексика жамоаси 2021 йилнинг февралида ўтказиладиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида минтақа шарафини ҳимоя қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг