Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркия чемпиони Шомуродовдан умидини уза олмаяпти

Туркия чемпиони Шомуродовдан умидини уза олмаяпти

Италиянинг «Рома» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовга қатор клублардан қизиқиш бўлмоқда.

Улар орасида Туркия чемпиони «Галатасарой» жамоаси ўзбек ҳужумчисидан умидини уза олмаяпти.

Туркиянинг fotomac.com.tr нашрининг хабар беришича, клуб директорлари кенгаши раисининг ўринбосари Эрден Тимур «Рома» клуби раҳбарияти билан учрашув ўтказиб, Шомуродов трансферини муҳокама қилган. «Галатасарой» ўзбек футболчисини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага олишни истамоқда.

Маълумот учун, Туркия футбол федерациясининг қарорига кўра, туркий мамлакатлар футболчилари бундан буён легионер ҳисобланмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг