Учта олтин! Осиё ўйинларида курашчиларимиз тенгсиз бўлишди
![Учта олтин! Осиё ўйинларида курашчиларимиз тенгсиз бўлишди](http://static.xabar.uz/crop/2/5/720_460_95_2580075205.jpg)
Осиё ўйинларида тўрт нафар курашчимиз Ўзбекистон делегацияси ҳисобига тўртта медал олиб келди, шундан учтаси олтин!
Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Муҳсин Ҳисомиддинов иккинчи бор Осиё ўйинлари ғолиблигини қўлга киритди. -90 кг вазнда курашган полвонимиз финалда туркманистонлик Тежен Теженовдан устун келиб, олтин медалга сазовор бўлди.
-66 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Артём Штурбабин чемпионликни қўлга киритди. Ҳамюртимиз финалда эронлик Мажид Бариманлоуни доғда қолдирди.
-52 кг вазн тоифасининг финал беллашуви якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар вакили ўзаро тўқнаш келишди. Қизиқарли баҳс Ортиқбоеванинг ғалабаси билан якунланди. Элмуродова эса мусобақани кумуш медалга сазовор бўлди.
1-2 октябрь кунлари яна 4 та вазн тоифасида курашчиларимиз баҳсларда иштирок этишади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter