УЕФА чемпионлар лигаси ярим финалига қуръа ташланди
![УЕФА чемпионлар лигаси ярим финалига қуръа ташланди](http://static.xabar.uz/crop/2/9/720_460_95_2927852353.jpg)
УЕФАнинг Ньондаги штаб-квартирасида Европа чемпионлар лигаси ярим финал учрашувларига қуръа ташланди.
Қуръа натижаларига кўра, «Бавария» (Германия) — «Реал» (Испания) ва «Ливерпуль» (Англия) — «Рома» (Италия) жамоалари ўзаро тўқнаш келадилар.
Биринчи учрашувлар 24 ва 25 апрель кунлари, жавоб ўйинлари эса 1 ва 2 май кунлари ўтказилади.
Финал учрашуви эса 26 май куни Киевдаги «Олимпийский» стадионида бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter