Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина аламли тарзда Евро-2024ни тарк этди

Украина аламли тарзда Евро-2024ни тарк этди

Украина терма жамоаси Евро-2024дан аламли тарзда чиқиб кетди. 

Украинанинг гуруҳдаги сўнгги ўйини Бельгияга қарши 0:0 ҳисобида якунланди. Параллел ўйинда Словакия ва Руминия терма жамоалари ҳам дуранг қайд этди (1:1).

Натижада тўрт жамоа ҳам гуруҳ босқичида 4 очкодан жамғаришди. Энг ёмон тўп фарқи сабаб украиналиклар охирги ўринни эгаллашди. Руминия, Бельгия ва Словакия 1/8 финалга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, украиналиклар биринчи турда Руминияга йирик ҳисобда имкониятни бой берганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг