Умар Бозоров — «Катта дубулға» турнири чемпиони!

Грузиянинг Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнири якунига етди. Умар Бозоров (-90 кг) финалда ғалаба қозониб, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига ягона олтин медални ёзиб қўйди.
Олимпиада ва жаҳон чемпионати совриндорлари жам бўлган мазкур вазнда ёш ва умидли полвонларимиздан бири ўзининг ажойиб иштироки билан яққол ажралиб турди. Бозоров финалда франциялик Алексис Мэтюдан устун келди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақани 1 та олтин ва 2 та бронза медал билан якунлади. Эслатиб ўтамиз, дастлабки кун баҳсларида -66 кг вазн тоифасида вакилларимиз Азизбек Ортиқов ҳамда Абдураҳим Нутфуллаев бронза медаллари билан тақдирланишган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter