Умид Аҳмаджонов Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти бўлди
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида Осиё Олимпия Кенгашининг 38-Бош Ассамблеяси (ООК) ўз ишини олиб бормоқда. Бош Ассамблея давомида 2019-2022 йиллар учун ташкилот раҳбариятига, Ижроия Қўмитаси ва доимий комиссиясига аъзолар сайланди.
Осиё Олимпия Кенгаши вице-президентлиги лавозимига Марказий Осиё минтақасидан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджоновнинг номзоди қўллаб-қувватланди ва шу тариқа у Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти бўлди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Умид Аҳмаджонов шунингдек Марказий Осиё футбол ассоциацияси президенти ҳам ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter