Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вадим Абрамов яна бош мураббийликка қайтди

Вадим Абрамов яна бош мураббийликка қайтди

Бугун, 9 август куни Суперлигада иштирок этувчи Самарқанднинг «Динамо» клубида раҳбарият ва жамоа аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

«Мажлисда жамоанинг Суперлигадаги қониқарсиз натижалари сабабли Андрей Шипилов ўз аризасига биноан клуб билан дўстона хайрлашгани маълум қилинди. Клуб раҳбарияти ва ҳомийлари янги бош мураббий сифатида таниқли мутахассис, Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ устози Вадим Абрамов таклиф этилганини эълон қилиб, футболчиларга расман таништирилди», — дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Маълумот учун, 59 ёшли мутахассис ҳозирга қадар «Локомотив», «Нефтчи» ва «Бунёдкор» клублари, шунингдек, Ўзбекистон олимпия ва миллий терма жамоаларида фаолият юритган. Вадим Карленович 2019-21 йиллар давомида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритган. У сўнгги бор ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Саудияга қарши мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқарилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг