Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Видаль «Барселона» билан хайрлашди ва Миланга кетди

Видаль «Барселона» билан хайрлашди ва Миланга кетди

Фото: «Soccernews»

Чилилик яримҳимоячи Артуро Видаль «Барселона» билан хайрлашиб, Миланга жўнаб кетди. 33 ёшли футболчи «Интер» билан шартнома имзолаши кутилмоқда.

Видалнинг шартномаси бир йилга узайтириш имконияти билан икки йилга тузилмоқда. Футболчи йилига 6 миллион евро маош олиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, чилилик футболчи А Серияда анча тажрибага эга: тўрт мавсумни «Ювентус»да ўтказган. «Барселона»га 2018 йил ёзида келганди.

Видалнинг кетишини «Барселона» сардори Лионель Месси ҳам тасдиқлади. «Сени рақиб сифатида ҳурмат қилардим. Бир жамоада ўйнаганимизда ҳурматим янада ошди. Биз сени соғиниб қоламиз, Артуро. Йўлларимиз яна туташишига ишонаман», — деб ёзди Месси Инстаграмдаги саҳифасида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг