Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Отабек Умаров янги лавозимни эгаллади

Отабек Умаров янги лавозимни эгаллади

Фото: «Olamsport»

Бир неча кун аввал Отабек Умаров Ўзбекистон триатлон федерацияси ва Аралаш жанг санъати (ММА) ассоциацияси раҳбарлиги лавозимларидан истеъфога чиққани хабар қилинганди.

«Olamsport»нинг хабар беришича, бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида йиғилиш ташкил этилган.

Унда Отабек Умаров ассоциация раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланган.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов ассоциация раиси сифатида эълон қилинганди.

Кеча эса аралаш яккакураш усталари ижтимоий тармоқларда Отабек Умаровни ассоциацияда фаолиятини давом эттиришини сўраб мурожаат қилишганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг