Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги Олимпия циклига тайёргарлик бошланмоқда

Янги Олимпия циклига тайёргарлик бошланмоқда

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг якуни ва олдинда кутиб турган йирик комплекс мусобақаларга тайёргарлик масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, МОҚ Бош котиби Ойбек Қосимов, қўмита раиси ўринбосарлари Сакен Пўлатов ва Азизжон Комиловлар иштирок этишди.

Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик, хусусан, ўйинлар дастури ва унга киритиладиган спорт турларини кўриб чиқиш кун тартибидан ўрин олди ва бу бўйича барча масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ва Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик режаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Унда жамоавий спорт турлари ва аёллар спортига янада кўпроқ аҳамият қаратиш, терма жамоаларнинг моддий-техник базасини яхшилаб, тажрибали хорижий мураббийларни жалб этиш, спортчиларнинг тиббий таъминотини кучайтириш каби мавзулар юзасидан фикр алмашилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг