Япония ва Саудия Арабистони терма жамоалари Қатар-2022га йўлланма олди

Япония ва Саудия Арабистони терма жамоалари Қатарда 2022 йилда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати финалига йўлланма олди. Ҳар икки терма жамоа саралашдан муваффақиятли ўтди.
Япония бугун, 24 март куни Сиднейда Австралия терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 21 очко билан «B» гуруҳи пешқадамлигини қўлга киритди.
Сўнгги тур олдидан 15 очкога эга Австралия (3-ўрин) 19 очколи Саудия Арабистони (2-ўрин)га ета олмайди — японлардан саудияликларга ажойиб ҳадя!
Дастлабки икки ўрин эгалари 2022 йилги мундиалга тўғридан-тўғри йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент вақти билан соат 20:00 да Хитой – Саудия Арабистони ўйини бошланади.
Қатардаги ЖЧ 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабригача бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter