Югуриш бўйича янги жаҳон рекорди ўрнатилди
![Югуриш бўйича янги жаҳон рекорди ўрнатилди](http://static.xabar.uz/crop/3/9/720_460_95_3968284180.jpg)
Британиялик енгил атлетикачи Мо Фара югуриш бўйича жаҳон рекордини янгилади. У бир соат ичида 21 330 метр масофани босиб ўтишга муваффақ бўлди, дея хабар берди «ТАСС».
Фара Брюсселда Бриллиант лигаси босқичида жаҳон рекордини ўрнатди. Аввалги натижа эфиопиялик Хайле Гебреселассиега тегишли эди. У 2007 йил 27 июнь куни Острава Гран-присида бир соатда 21 285 метргача югуриб рекорд ўрнатганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter