Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ювентус» муддатидан аввал Италия чемпиони бўлди (видео)

«Ювентус» муддатидан аввал Италия чемпиони бўлди (видео)

Италия «А» Серияси 33-туридан ўрин олган «Ювентус» ҳамда «Фиорентина» жамоалари ўртасидаги ўйинда туринликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Даставвал 6-дақиқада Никола Миленкович ҳисобни очди. 37-дақиқада  Алекс Сандро мувозанатни тиклади. 53-дақиқада эса Жермен Пеззела ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Шу тариқа «кекса синьора» ҳисобидаги очколар сони 87 тага етди ва жамоа турнир жадвалида «Наполи»ни 20 очкога ортда қолдирган ҳолда муддатидан аввал Скудеттони қўлга киритди.

«Ювентус» бундай натижани қаторасига саккизинчи мавсумда ҳам удаллашмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг