Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зинедин Зидан: «Бэйл «Реал»дан тезроқ кетишига умид қилмоқдамиз»

Зинедин Зидан: «Бэйл «Реал»дан тезроқ кетишига умид қилмоқдамиз»

Фото: UA-Football

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа ҳужумчиси Гарет Бэйл ҳақида фикр билдирди.

«Бэйл жамоадан кетишга яқин турибди. Умид қиламизки, у тезроқ кетади. Бу ҳамма учун тўғри қарор бўлади. Бэйл бошқа жамоага кетиши устида иш олиб бормоқдамиз.

Шахсан менда унга қарши ҳеч қандай ҳусумат йўқ, аммо лозим бўлган ишни бажариш вақти келди. Мен қарор қабул қилишим керак. Ўзгаришлар вақти келди.

Унинг кетиши — мураббийнинг қарори. Шу билан бирга футболчи ҳам вазиятни тушуниб турибди», — дейди Зидан.

Эслатиб ўтамиз, мадридликлар Гарет Бэйл учун 80 миллион евро талаб қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг