Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат органлари ва ташкилотлари коррупцияга қарши қандай курашаётгани баҳоланди

Давлат органлари ва ташкилотлари коррупцияга қарши қандай курашаётгани баҳоланди

Давлат органлари ва ташкилотларининг 2024 йилдаги коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлиги баҳоланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги «Xabar.uz»га маълум қилди.

Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими бўйича 103 та давлат ташкилотининг (жумладан, 14 таси илк маротаба, 89 таси эса такроран) 2024 йилдаги фаолияти 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳолашдан ўтказилди.

Унга кўра, давлат ташкилотлари фаолиятинг самарадорлиги қуйидаги тоифаларга ажратилди:

  • 41 таси «яхши» — (81-100 балл);
  • 53 таси «қониқарли» — (55-80 балл);
  • 9 таси «қониқарсиз» — (55 баллдан паст).

Таҳлиллар кўрсатишича, 2024 йил рейтинг натижалари ўртача 73,8 баллни ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан 4,9 баллга (95 та давлат ташкилоти томонидан ўртача 68,9 балл), 2022 йилга нисбатан эса 14,3 баллга (62 та давлат ташкилоти томонидан 59,5 балл) ошган.

Шунингдек, ижобий натижани қайд этган давлат ташкилотларида ўтган давр мобайнида коррупцияга оид жиноятлар сони камайишига эришилган.

2023 йилги рейтинг баҳолашда «қониқарсиз» деб топилган 13 та давлат ташкилоти фаолиятида ўсиш кузатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг