Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ўртача маошлар рейтингида дунёда 76-ўринни эгаллади

Ўзбекистон ўртача маошлар рейтингида дунёда 76-ўринни эгаллади

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон ўртача маошлар рейтингида дунёда 76-ўринни эгаллади. Рейтинг Numbeo статистик платформаси экспертлари томонидан тузилди.

Рейтинг сўнгги 12 ойдаги маошлар (солиқ тўлагандан сўнг) маълумотлари асосида тузилди. Статистика учун етарлича респондентлар сўровда қатнашган 98 мамлакат ушбу рўйхатга кирди.

Numbeo маълумотига кўра, Ўзбекистонда бир ойлик иш ҳақи ўртача 438 долларни ташкил этмоқда.

Собиқ иттифоқ доирасида Болтиқбўйи мамлакатларида ўртача маошлар энг юқори: 33-ўриндаги Эстонияда — 1 630 доллар, 39-ўриндаги Литвада — 1 411 доллар, 41-ўриндаги Латвияда — 1 219 доллар.

Бу минтақанинг қолган давлатлари рейтингда қуйидагича жойлашди:

Арманистон (64-ўрин) — $604, Молдова (65) — $602, Қозоғистон (67) — $582, Россия (68) — $558, Беларус (69) — $519, Озарбайжон (75) — $439, Украина (81) — $394.

Дунёда ўртача маошлар энг юқори мамлакатлар (топ-5):

  1. Швейцария — 7 187 доллар;
  2. Люксембург — 6 030 доллар;
  3. АҚШ — 4 540 доллар;
  4. Сингапур — 4 489 доллар;
  5. Қатар — 4 201 доллар.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг