Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда ғайритабиий иқлим ҳукмрон бўлиши кутилмоқда

Россияда ғайритабиий иқлим ҳукмрон бўлиши кутилмоқда

Синоптиклар Россияда қишнинг уч ойида давом этадиган ғайритабиий об-ҳаво ҳақида гапиришмоқда, деб ёзади иқлимшунос Э.Абдулаҳатов.

Унинг қайд этишича, бу сафар иқлимий вазият одатдагидан сал бошқачароқ. Ва бундай аномалиялар ноябр ойининг ўрталаридан намоён бўла бошлайди. Бу ҳақда Фобос об-ҳаво маркази метеорологи Евгений Тишковец маълум қилди, деб хабар  беради ПРИМПРЕСС.

Метеорологнинг сўзларига кўра, Россияда яқинлашиб келаётган қиш мавсуми иқлим нуқтаи назаридан, мутлақо атипик бўлади. Об-ҳаво том маънода ақлдан озади ва бунинг аниқ тасдиқлари ҳозирдан мавжуд. Синоптикка кўра, бу сафар, рус ерларида қиш иқлимига жаҳон океанидаги Эль-Ниньо ҳодисаси билан боғлиқ юқори сув ҳарорати жиддий таъсир қила бошлайди.

Бундай кўрсаткичларнинг ўзгариши бу сафар сезиларли чегараларга етади. Бу шуни англатадики, циклонлар кўпинча океанлардан катта нам ҳаво оқимини қуруқликка «ҳайдаб келади», улар бир вақтнинг ўзида икки ҳафтагача туриб қолиши, яъни давом этиши мумкин.

Тишковец таъкидлаганидек, беқарор об-ҳаво куз охирларида ўзини намоён қила бошлайди. Ноябрь куз мавсумининг энг совуқ, энг нам ва энг серёғин ойи бўлади.  Гарчи барқарор қор қоплами фақат декабр ойининг бошларида ерларни тўлиқ қопласада, ойнинг ўрталарида Россия ҳудудининг кўп қисмида қор ёға бошлайди.

Шу билан бирга, декабрь ва январь ойларида ёғингарчилик миқдори норма атрофида бўлиши керак, аммо февралда ёғинлар бирданига меъёрдан икки баробар ошиб кетади ва бу анъанавий ҳўл қор, ҳаттоки жуда кўп ёмғир, хавфли муз ёмғирлари ёғишига олиб келади. Умуман олганда, қиш музли ҳодисаларга бой бўлади, деб огоҳлантирди Тишковец.

Аммо шу билан бирга, декабр ойида ҳаво ҳарорати одатдагидан икки даража юқори бўлади, январда аномалия аллақачон уч даражага, февралда эса тўрт даражага етади.

Шундай қилиб, Россияда бутун қиш ғайритабиий илиқ бўлади, аммо атипик ёғингарчилик ва доимий ҳарорат ўзгариши шаклида жуда кўп хавфли об-ҳаво ҳодисалари билан кечади.

Фобос об-ҳаво маркази — бу, мустақил иқлим маркази бўлиб, унинг узоқ муддатли об-ҳаво прогнозлари Росгидромет об-ҳаво бюроси об-ҳаво прогноз хабарларига мос тушмаслиги ҳам мумкин. Росгидромет эса бутун бошли қиш ойи учун маслаҳатомус об-ҳаво прогнозини октябрь ойи ўрталари ёки сўнгида ишлаб чиқади.

Ўзбекистонда келаётган қиш ва 2024 йил баҳор ойларида кутилажак иқлимий вазият билан ушбу видеода тўлиқ танишиб чиқишингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг