Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Президент совғаси» бериладиган сана маълум бўлди

«Президент совғаси» бериладиган сана маълум бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Жорий йилда ҳам одатдагидек 1-синф ўқувчилари учун «Президент совғаси» топширилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигига таяниб ЎзА маълум қилди.

Махсус комиссия қарорига биноан, пандемия шароитини ҳисобга олиб мактабларда янги ўқув йилининг биринчи куни 14 сентябрь этиб белгиланди. Мактабларда айни шу куни 650 мингга яқин ўқувчига «Президент совғаси» топширилиши режалаштирилган.

1-синф ўқувчиларига бериладиган «Президент совғаси» таркибидан 12 турдаги ўқув қуроллари, жумладан портфель, дафтарлар, расм дафтари, акварел бўёқлари, рангли қоғоз, қаламдон, шарикли ручка, рангли ва оддий қаламлар, пластилин, елим ва ўчирғич ўрин олган.

«Президент совғаси» ўқишнинг анъанавий ёки масофавий шаклини танлаганидан қатъи назар, барча ўқувчиларга берилади. Бунда совға масофавий ўқишни танлаган 1-синф ўқувчиларининг ота-оналарига топширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг