10-синф ўқувчиси синфдошининг отасини 6,5 млн сўмдан кўпроққа «туширди»
Ўзбекистонда банк карталаридаги пулларни ноқонуний ечиб олиш ҳолатлари кўпаймоқда. ИИВ Киберхавфсизлик маркази маълум қилишича, шундай ҳолатлардан бири Қашқадарё вилоятида содир бўлди.
10-синф ўқувчиси бировнинг банк картасидаги 6,5 млн сўмдан кўпроқ пулни ўзлаштириб олди...
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида яшовчи М.Т. (1980 й.т.) ички ишларга мурожаат қилиб, унинг банк картасидан жами 6 663 000 сўм пул номаълум шахс томонидан ечиб олинганлигини маълум қилган.
Кўп ўтмай ўша номаълум шахс фош этилди — Яккабоғ туманида яшовчи, мактабнинг 10-синф ўқувчиси Ч.Ф. (2005 й.т.) экан.
Ч.Ф. — жабрланувчининг қизи билан синфдош. У синфдошининг телефон рақамига уланган банк картаси маълумотларини яширинча ўзининг мобил қурилмасига ўтказиб олиб, пулларни ечиб олган.
Ч.Ф.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter