Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугундан абитуриентларга рухсатнома бериш бошланди 

Бугундан абитуриентларга рухсатнома бериш бошланди 

Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун «Абитуриент рухсатномаси»ни шахсий кабинет (abitur.dtm.uz)дан олишлари мумкин. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар қилди.

ДТМ абитуриентлардан рухсатномаларни август ойи якунига қадар юклаб олиб, чоп этиб олишни сўраган.

Мазкур рухсатнома тест синовларида иштирок этадиган абитуриентларга берилади.

«Абитуриент рухсатномаси» тест синовларисиз тўлиқ касбий (ижодий) имтиҳон бўладиган таълим йўналишларига рўйхатдан ўтган абитуриентларга берилмайди.

Абитуриентлар тест синовларига фуқаролик паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари лозим.

Фуқаролик паспорти бўлмаган тақдирда абитуриент рухсатномаси ҳақиқий деб ҳисобланмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг