Алоқабанк ва Миллий банкка 300 миллион доллар ажратилди

Ўқишга кира олмаган мактаб битирувчилари ҳамда техникум ва олийгоҳларни тугатаётган талабаларни банд этиш бўйича 2 та алоҳида дастур қабул қилинди.
Шу мақсадда Алоқабанк ва Миллий банкка 300 миллион доллар ажратилди.
Улар «Ёшлар бизнеси» дастури доирасида 100 минг ёшларни, «Келажакка қадам» орқали 140 минг олийгоҳ битирувчисини даромадли иш билан таъминлашга масъул бўлади.
Бандлик вазирлиги Савдо-саноат палатаси Миллий банк билан бирга олийгоҳ, техникум, касбий таълим битирувчиларини иш берувчилар билан боғлайдиган платформани ишга туширади.
Бандлик, Мактаб, Олий таълим вазирликлари «Ҳаракатда даромад» электрон тизимини яратиб, таътилдаги 3 миллион ёшларни малака талаб қилмайдиган ишлар билан банд қилади.
Ҳар йили юқори синф ўқувчиларини касб танлашга қизиқтириш ва кўмаклашиш мақсадида «Менинг касбим» республика танлови ўтказилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter