Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратурасида сиртқи таълим очилади

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратурасида сиртқи таълим очилади

Фото: «Krasnoyarsk.bezformata.com»

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратурасида сиртқи таълим ташкил этилади. Бу борадаги тегишли қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қайд этилишича, сиртқи таълимда ўқиш муддати:

– Бизнесни бошқариш (Master of Business Administration – MBA) мутахассислиги бўйича – 2 йил;

– Лойиҳа бошқаруви (Project management – PM) мутахассислиги бўйича – 1,5 йил.

Сиртқи таълимга қабул қилинган тингловчиларга ўрнатилган тартибда пластик карта кўринишига эга бўлган, уларнинг Олий мактаб талабаси эканлигини тасдиқловчи – ID карталар берилади.

Таъкидланишича, сиртқи таълимда масофавий ўқитиш тингловчиларнинг асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда ўқув режасидаги барча фан дастурларида белгиланган билимларни мустақил масофадан туриб ўзлаштириш асосида амалга оширилиши мумкин.

Ҳужжат лойиҳаси муҳокамаси жорий ойнинг 18 санасига қадар очиқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг