Боғчаларнинг қачон очилиши маълум бўлди

7-14 сентябрь кунлари Тошкент ва Тошкент вилояти туманларида биттадан 5-7 ёшли болалар учун мактабгача таълим ташкилотларининг тайёрлов гуруҳлари очилмоқда.
14 сентябрдан бошлаб ушбу жараён мамлакат бўйлаб босқичма-босқич амалга оширилади. 4-5 ёшли болалар учун ўрта гуруҳлар очилиши октябрь ойига, 3 ёшли болалардан иборат кичик гуруҳлар очилиши эса ноябрь ойига режалаштирилмоқда.
Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ўтказилган анжуманда маълум қилинди, дея ёзмоқда ЎзА.
– Очилиш муддатлари мамлакатдаги эпидемиологик вазиятга қараб ўзгариши мумкин, – деди мактабгача таълим вазири Агриппина Шин. – Электрон навбат фаолияти жорий йилнинг ноябрь ойигача ишламай туради.
Ҳар бир гуруҳда тарбияланувчиларнинг максимал сони 15 нафар этиб белгиланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter