Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бўлажак дипломатлар учун янги ҳуқуқ ва вазифалар белгиланди

Бўлажак дипломатлар учун янги ҳуқуқ ва вазифалар белгиланди

Фото: «iStock»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 21 июнь куни «Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, қуйидагилар университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:

— илғор хорижий тажрибадан, шу жумладан, замонавий инновацион педагогик технологиялар ва илмий ишланмалардан фойдаланиш, мамлакатдаги таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг мазкур йўналишдаги фаолиятини самарали мувофиқлаштириш асосида республика ташқи сиёсий ҳамда ташқи иқтисодий фаолияти соҳасида халқаро мутахассисларни тайёрлашнинг юқори сифатини таъминлаш;

— талабаларнинг мустақил тайёргарлик кўришини чуқурлаштиришни, уларда таҳлилий фикрлашни, мустаҳкам касбий кўникмаларни, юксак маънавий-ахлоқий ва ватанпарварлик фазилатларини шакллантириш ҳамда ривожлантиришни таъминлайдиган ўқув режалари ва дастурларининг амалий мазмунини кучайтириш;

— Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда бошқа соҳавий вазирлик ва идораларнинг доимий янгиланиб турадиган истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида халқаро соҳадаги кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш;

— халқаро муносабатлар, хорижлик шериклар билан ҳамкорлик, мамлакатимизнинг ташқи сиёсий ҳамда ташқи иқтисодий фаолияти ривожланишининг прогноз баҳоларини ва истиқболларини ишлаб чиқишга қаратилган фундаментал ҳамда илмий-амалий тадқиқотлар самарадорлигини тубдан ошириш;

— халқаро муносабатларнинг устувор йўналишлари бўйича юқори малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш;

— хорижий мамлакатларнинг расмий тадбирлари ва делегацияларига юксак даражада ҳамроҳлик қилишни таъминлашга сафарбар этилган юқори малакали профессионал таржимонлар ҳамда гидларни ўқитишнинг замонавий услублари ва воситаларидан фойдаланган ҳолда ташкил этиш;

— университетнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишни яхшилаш, уларнинг самарали ишлаши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш.

Университетга қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

— белгиланган тартибда таълим стандартларини ишлаб чиқиш, малакавий талаблар, ўқув режалари ва дастурларини, шунингдек, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда талабаларнинг билимини баҳолаш ҳамда ўқув жараёнининг амалиёт билан интеграциялашувини таъминлаш тизимини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

— бакалавриатда турдош йўналишлар бўйича ўқишни муваффақиятли тамомлаган талабаларни истисно тариқасида «Гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти» мутахассислиги бўйича магистратурага қабул қилиш;

— профессор-ўқитувчилар таркибининг фаолият турлари бўйича вақт меъёрларини белгилаш;

— университет таълим йўналишлари бўйича педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш режалари ҳамда дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш;

— бакалавриат, магистратура ва олий ўқув юртидан кейинги таълим йўналишлари бўйича етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурларини жорий этиш;

— университет ва университет ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган Олий дипломатия мактабининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш, ходимларни моддий рағбатлантириш учун тўлов-контракт (шу жумладан, оширилган контракт ставкалардан тушумлар) ва бюджетдан ташқари маблағларни улардан оқилона ҳамда самарали фойдаланиш шарти билан тасарруф этиш;

— университетнинг фаолият йўналишлари бўйича шартнома асосида консалтинг ва эксперт-таҳлилий хизматлар кўрсатиш, ушбу вазифаларни амалга ошириш учун ташкилий-ҳуқуқий ва инновацион-инвестициявий тузилмаларни яратиш.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг