Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чин етимлар учун ОТМларга давлат гранти бўйича қўшимча квота ажратилади

Чин етимлар учун ОТМларга давлат гранти бўйича қўшимча квота ажратилади

Президентнинг «Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилиниши муносабати билан бир қатор Ҳукумат қарорларига қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Жумладан, киритилган қўшимчаларга кўра, 18 ёшга тўлмаган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсни, қуйидаги ҳолларда Ўзбекистондан чиқариб юборишга йўл қўйилмайди:

  • Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузган ҳолларда;
  • Ўзбекистон ҳудудида содир этган жинояти учун суд томонидан белгиланган жазо ижро этиб бўлинган ёки ўтаб бўлинганидан кейин ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод қилинган ҳолларда.

Бунинг учун ушбу шахснинг ота-онасидан бири ёки уни васийликка ёхуд ҳомийликка олган шахс Ўзбекистон ҳудудида қонуний асосларда яшаш ҳуқуқига эга бўлиши керак.

Шунингдек, киритилган қўшимчаларга асосан, ОТМларга қабулнинг умумий сонидан «Меҳрибонлик» уйи ва Болалар шаҳарчаси битирувчилари бўлган чин етимлар учун қўшимча 1 фоизгача давлат гранти бўйича қабул квотаси ажратилади.

Бундан ташқари, ота-она қаровисиз қолган болаларнинг давлат органига бевосита қилган мурожаатини тўлиқ кўриб чиқиш кафолатланади ва бола тўлиқ муомала лаёқатига эга эмаслиги сабаби билан мурожаатнинг кўриб чиқилмаслигига йўл қўйилмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг