Давлат тест маркази вакили тизимдаги энг катта муаммони айтди
Давлат тест маркази (ДТМ) бўлим бошлиғи Эльвира Ураеванинг айтишича, бугунги кунда тест жараёнларининг асосий муаммоларидан бири кадрлар билан боғлиқ.
25 июль куни АОКАда ўтган Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжуманида ДТМ бошқарма бошлиғи Сардор Ражабов, марказ бўлим бошлиқлари Эльвира Ураева, Ҳусан Азизов ва журналистлар қатнашган.
— Ҳа, муаммолар бор. Биз ўзимизни идеал демоқчи эмасмиз. Аммо бу камчиликларни тўғрилаш устида ишлаяпмиз. Асосий муаммолардан бири — мутахассисларимиз асосан филологлар, тилшунослар. Тестология, имтиҳон қабул қилиш, баҳолаш бўйича мутахассисларимизни қайта тайёрлаймиз. Ўзбекистон олий таълим муассасаларида тестолог мутахассислар тайёрланмайди, — деган Ураева.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter