Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДТМ қўшимча тест синовлари вақтини эълон қилди

ДТМ қўшимча тест синовлари вақтини эълон қилди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 19 июндаги 1-сон баёнига мувофиқ олий таълим муассасаларига қабул бўйича тест синовлари ўтказилидиган ҳудудга киришда тана ҳарорати 37⁰ C дан юқори бўлган абитуриентларни киритмасдан, улар учун тест синовлари тўлиқ якунлангандан кейин тўртинчи куни тест синовиларини ўтказиш белгиланган.

Давлат комиссиясининг 2020 йил 13 сентябрдаги 4-сон баёнида жорий йил 2-13 сентябр кунлари ўтказилган тест синовларида ҳудудга киришда тана ҳарорати 37⁰ C дан юқори бўлган ҳамда тест синови ўтказиладиган кунда коронавирус инфекцияси билан касалланган абитуриентлар учун тест синовларини 2020 йил 17 сентябр куни ташкил этиш белгиланган.

Мазкур абитуриентлар учун тест синовлари 2020 йил 17 сентябр куни Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 8:00 дан 11:00 га қадар, Тошкент шаҳрида Юнусобод туманидаги Ботаника боғида 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

Абитуриентлардан тест синовларига кечикмасдан, белгиланган вақтда камида 1 соат олдин, шахсий паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиш сўралади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг