Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Эл-юрт умиди» жамғармаси 300 ўринга мўлжалланган стипендия танловини эълон қилди

«Эл-юрт умиди» жамғармаси 300 ўринга мўлжалланган стипендия танловини эълон қилди

«Эл-юрт умиди» жамғармаси математика, кимё, биология ва геология фанлари йўналишлари бўйича 300 ўринга мўлжалланган стипендия танловини ўтказади. Бу ҳақда «Xabar.uz»га жамғарма матбуот хизмати маълум қилди.

Танловда мазкур фанлар йўналишларида таълим бераётган, илмий тадқиқотлар олиб бораётган ва амалий фаолият билан шуғулланаётган профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар, илмий изланувчи ҳамда амалиётчи мутахассислар иштирок этиши мумкин.

Ғолиблар АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Канада, Япония, Испания, Жанубий Корея ва бошқа ривожланган мамлакатларда магистратура, докторантура, стажировка ёки малака ошириш дастурларида қатнашиш имкониятига эга бўлади.

Қайд этилишича, номзодларнинг ҳужжатлари 2021 йил 20 январдан — 20 февралга қадар www.eyuf.uz сайти орқали электрон тарзда қабул қилинади.

Саралаш босқичлари 2021 йил 20 февралдан — 20 мартга қадар давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг