Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг фойдали таълим кредити

Энг фойдали таълим кредити

Талаба хотин-қизларга фоизсиз таълим кредити ажратилади. Кредит бўйича барча фоиз тўловлари «Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси» томонидан қоплаб берилади.

Мазкур таълим кредити Ўзбекистон Республикасидаги барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим даргоҳларида, кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқийдиган талаба хотин-қизларга ажратилади.

Кредит бўйича асосий қарз эса расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида тўланади.

Мазкур кредитни расмийлаштириш учун паспорт (ёки ID карта), тўлов-контракт шартномаси ва учинчи шахс кафиллиги талаб этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг