Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эртага магистратурага имтиҳонлар бошланади: муҳим эслатмалар

Эртага магистратурага имтиҳонлар бошланади: муҳим эслатмалар

Эртага, 8 сентябрдан бошлаб республика олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонлари бошланади. Имтиҳонлар 20 сентябргача давом этади.

Магистратурага кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун рухсатномани ушбу ҳаволалар орқали юклаб олиш имконияти яратилган. Абитуриентлар имтиҳон топширадиган куни, жойи ва вақтини рухсатномадан билиб оладилар.

Магистратура абитуриентлари тест имтиҳонларига фақат паспорт ва кириш имтиҳонларида қатнашиш учун рухсатнома билан киритилади.

Имтиҳонлар имтиҳон ўтказиш учун тайёрланган махсус ҳудудларда онлайн равишда ўтказилади ва абитуриентлар тест натижаларини шу вақтнинг ўзида билиб оладилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг