Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғона ҳокими 50 йил олдин қурилган мактабга борди

Фарғона ҳокими 50 йил олдин қурилган мактабга борди

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров аҳоли мурожаатлари бўйича Учкўприк туманида жойлашган мактаблардаги мавжуд муаммоларни ўрганган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берган.

Хусусан, Катта Қашқар МФЙ ҳудудидаги 53-мактаб 0,22 гектар майдонда жойлашган бўлиб, 1972 йилда қурилган мослаштирилган бинода фаолият кўрсатади. Айни пайтда ушбу таълим масканида 340 нафар ёшлар 2 навбатда ўқийдилар.

Шунинг учун тегишли тартибда 220 ўринли қўшимча ўқув биноси ҳамда мавжуд 180 ўринли ўқув биносини таъмирлаш учун 3 млрд. 880 млн. сўмлик инвестиция лойиҳаси тайёрланган. Бироқ ҳозирги кунда мактаб ҳудудида қўшимча бино қурилиши учун ортиқча ер майдони мавжуд эмаслиги сабабли фуқаролар туман заҳира ерлари ҳисобида давлат рўйхатидан ўтказилган маҳалла ҳудудидаги бўш майдонни янги бино қурилишига ажратилишида ёрдам сўраган. Мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилгани айтилган.

Вилоят ҳокими тумандаги Истиқбол МФЙда жойлашган 41-мактабда ҳам бўлиб, бу ерда ҳам 220 ўринли қўшимча бино қуриш ва капитал таъмирлаш жараёнлари билан боғлиқ муаммоларни ўрганган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг