Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Геология фанлари университети ректори алмашди

Геология фанлари университети ректори алмашди

Ҳукумат қарори билан (224-сон, 29.04.2022 й.) Мақсуд Узоқович Исоқов Геология фанлари университетининг ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Университет расмий сайтидаги маълумотга кўра, Мақсуд Исоқов бунгача илмий ишлар, инновациялар ва молия-иқтисод ишлари бўйича проректор лавозимида фаолият юритган.

Шу пайтгача Геология фанлари университетининг ректори лавозимида Бобир Исламов ишлаб келганди.

Ўзбекистон президенти ташаббуси билан 2020 йили Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида Геология фанлари университети ташкил этилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг