Гонконглик мактаб ўқувчилари ЎзМУга ташриф буюришди

2018 йил 26 ноябрь куни “Бир макон бир йўл” дастури доирасида Гонконгнинг Chiu Chow Association Secondary School ўқувчи ёшлари ўқитувчиси Leung Fung Yee бошчилигида Ўзбекистонда таълим соҳасида олиб борилаётган ўзгаришлар билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистон Миллий университетининг иқтисодиёт факультетига ташриф буюришди.
Ташриф давомида меҳмонларга университет тарихи, факультетлар, иқтисодиёт факультети тарихи, таълим йўналишлари бўйича маълумотлар берилди. Бундан ташқари Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети диққатга сазовор жойлари, музейлари ва лабароториялари, талабалар учун яратилган қулайликлар билан яқиндан таништирилди. Гонконгдан ташриф буюрган мактаб битирувчилари Ўзбекистон Миллий университетига келиб ўқиш учун қизиқишлари борлигини билдиришди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter