Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гулистон шаҳар ҳокими 6 нафар талабанинг контракт тўлови учун сертификатлар тақдим этди

Гулистон шаҳар ҳокими 6 нафар талабанинг контракт тўлови учун сертификатлар тақдим этди

Фото: «Uza.uz»

«Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» давлат дастурини ижроси доирасида куни кеча Гулистон давлат университети талабалари ва Гулистон шаҳар ҳокими Тўлқинжон Дадабаевнинг «Ҳоким ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида, олийгоҳнинг иқтидорли талабалари «Ўзбекистон учун 100 ғоя» танлови учун тайёрланган лойиҳалари тақдимотини ўтказди.

Сўнгра университетнинг фаоллар залида шаҳар ҳокими ва ёшлар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда 4 нафар ГулДУ ҳамда яна 2 нафар Самарқанд давлат тиббиёт институти ва Тошкент тиббиёт академиясида таҳсил олаётган гулистонлик талабаларга шаҳар ҳокими томонидан контракт тўловлари учун сертификатлар тақдим этилди.

Контракт маблағи тўланганлиги тўғрисидаги сертификат билан тақдирланган Гулистон шаҳри Тараққиёт маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, ГулДУ талабаси Дилфуза Мирзаева, ота-онасидан эрта жудо бўлган, унга Гулистон шаҳар ҳокимлиги томонидан 2021 йил ўқиши учун контракт маблағи тўланганлиги тўғрисидаги банк секртификати топширилди.

«Мана шундай эзгу ишдан жуда хурсандмиз. Иқтисодий аҳволимни тушиниб, оталарча ғамхўрлик кўрсатаётган ҳукуматимиз, барча саховатпеша инсонлардан миннатдорман», – дейди Гулистон давлат университети талабаси Дилфуза Мирзаева.

Тадбир якунида университетда ўтказилган «Таълим гранти» лойиҳасида ғолиб бўлган ҳамда «Ёшлар ойлиги» доирасида ўтказилган танлов, лойиҳа ва мусобақаларда зафар қучган жами 16 нафар талаба-ёшга шаҳар ҳокими ва университет ректорининг диплом, пул мукофоти ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг