Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гулистон шаҳар халқ таълими бўлими томонидан тарқатилган таҳқирли постга ХТВ муносабат билдирди

Гулистон шаҳар халқ таълими бўлими томонидан тарқатилган таҳқирли постга ХТВ муносабат билдирди

Гулистон шаҳар халқ таълими бўлими номидан очилган саҳифада «Мактаб формаси ҳақида дангал пост!» номли таҳқирли ва агрессив мазмунда ёзилган пост тарқатилди ва кейинроқ ўчириб ташланди.

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати ушбу ҳолатга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ушбу материал бошқа ижтимоий тармоқ саҳифаларидан олинган бўлиб, соҳа ходимларнинг бепарворлиги ва масъулиятсизлиги оқибатида каналга жойланган.

«Лекин бу нарса ушбу ҳолатга йўл қўйган масъулни жавобгарликдан озод қилмайди.

Айни вақтда мазкур ҳолат бўйича Халқ таълими вазирлиги томонидан хизмат текшируви олиб борилмоқда ҳамда ушбу ҳолатга йўл қўйган масъул ходимларга тегишли чоралар кўрилиши таъминланишини маълум қиламиз», дейилади муносабатда.

Ўрганиш натижалари ҳамда кўрилган чоралар хусусида кун якунига қадар батафсил маълумот бериб ўтилиши қўшимча қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг