Ижодий имтиҳонлар видеотасвирга ёзиб олинади ва намойиш этилади
АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида бу йилги ижодий имтиҳонлар бўйича маълумот берилди.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Иброҳим Йўлдошевнинг айтишича, эндиликда ота-оналар институтлар ҳовлисига киритилмайди.
Улар учун ташқарида жараённи телевизион кўриш учун шароит яратилади.
Кузатувчилар рангли ва овозли тарзда абитуриентларни кузата олади. Мазкур институтда бу йил энг кўп ҳужжат топширган. Маълум қилинишича, 15 387 абитуриент айни йўналишда ўқиш учун талабгор бўлган. Юртимиздаги таниқли санъаткорлар имтиҳон жараёнида иштирок этади.
Бу йил касбий имтиҳон топширган ҳар бир талабгор видеотасвирларга олинади ва кейинчалик очиқ-ойдин кўрсатилади. Қўйилган баҳолар таҳлил этилади.
«Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетидан нега ижодий имтиҳонлар олиб ташланди?» деган саволга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов қуйидагича жавоб берди:
- Пандемия шароитида 13 та таълим йўналишида тест + ижодий эди. Ушбу имтиҳонларга бир марта келиш таъминланиши учун олий таълим муассалари раҳбарлари билан маслаҳатлашиб, давлат комиссиясига таклиф киритилди.
Натижада абитуриентларнинг имтиҳонга бир марта келишларини таъминлаш мақсадида ижодий имтиҳонлар олиб ташланди ва ўрнига олдинги учинчи блок фанидан тест имтиҳонлари қўшилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter