Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари 8 августга режалаштириляпти – ДТМ

Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари 8 августга режалаштириляпти – ДТМ

АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида жорий йилги олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари 8 августдан бошланиши кутилаётгани айтилди. 

«Имтиҳон 8 августдан бошланиши режалаштириляпти. Таклиф лойиҳа шаклида тегишли ташкилотга киритилган. Имтиҳонлар 10 кундан 13 кунгача давом этиши мумкин», – дейди Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи Ф.Мирзаев.

Имтиҳон ўтказиш вақтлари ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб, биринчи смена соат 7:00 дан 10:00 гача, иккинчи сменани 19:00 дан 20:00 гача ўтказиш режалаштирилган.

«Таклиф берганмиз. Давлат қабул комиссияси тасдиқлаганидан кейин расман эълон қиламиз», – дейди Мирзаев.

Тадбирда, шунингдек, тест синовлари ўтказиладиган жойлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Қайд этилишича, тест синовларини ўтказиш учун 58 та стадион ва хиёбон тайёрланмоқда. Бунда 1 кунда – 1 сменада 48 420 нафар, 2 сменада 96 840 нафар абитуриент тест синовида иштирок этади.

Тест синовларида 3 500 нафарга яқин раҳбар ва педагог кадрлар гуруҳ назоратчилари сифатида жалб этиш режалаштирилган.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг